бўлган ихтилоф улар орасини бузмади ва фуруотдан ташқарига чиқмади. Саҳобалар орасидаги ихтилофларнинг сабаби икки хил:
Қисқаси, саҳобалар шариат олимлари эдилар. Улар Қуръондан таълим олиб, ҳадис ўрганишган. Саййидимиз Муҳаммад с.а.в. билан бирга юрганликлари сабабли, Ислом ҳукмлари ижросини кўришган эди. Улар инсонлар орасида ҳукм қилишар, динларини ўргатишарди. Ўзлари яшаётган шаҳар аҳолисига машъал, шариатга омонатдор, исломий даъватда содиқ мўмин бўлиб, инсонларга Қуръонни ўқиб беришар, шариат ва ҳукмларни ўргатишарди. Улар инсонларга Исломдан таълим беришда амалий йўлдан юришарди. Инсонларга Ислом ва унинг ҳукмларини ўргатишар, шу ҳукмлар билан ҳаёт муаммоларини муолажа қилишда фойдаланган тариқатни таълим беришарди. Улар ҳоким бўлишлари билан бир вақтда муаллим ҳам эдилар. Одамлар саҳобалардан сақофатни, Исломни сўраб, ҳукмларни билиб олишарди. Саҳобалар ҳукмларда ёритиб берган раъйлар фатво деб номланди. Расулуллоҳ с.а.в.нинг саҳобаларидан бир юз ўттиздан ортиқ эркак ва аёл фатво ёдлаган. Саҳобаларнинг фатвода олимроғи ва кўпроқ фикр берганлари еттита бўлиб, улар кўп фатво берувчи номини қозонишган. Улар: Умар, Алий, ибн Масъуд, Оиша, Зайд ибн Собит, ибн Аббос, ибн Умар эдилар. Халифалар, волийлар, бошқа ҳокимлар ҳукм борасида фиқҳшунос, шариат соҳасида олим бўлиб, фатво билан шуғулланишган. Шунинг учун Ислом уларда мужассамланиб, зеҳнлари Ислом сақофати билан обод эди. Улар буйруқ, қайтариқ ва ҳукмларни ижро қилишарди. Халифа, волий фикр юритиб амал қилар ва тушуниб ҳукм чиқарарди. Шунинг учун уларнинг амаллари тўғри, ишлари мустақим, панд-насиҳатлари қаноатли, тиллари ростгўй, ҳукмлари эса адолатли эди. Тобеинлардан бир жамоат саҳобалардан Қуръонни олиб, Суннатни ўрганди. Фатволарни ёдлади, улардан ҳукмни истинбот қилиш йўлларини ўрганди. Шунинг учун саҳобалардан кейин фиқҳ ва истинботда уларнинг ўрнини босганини кўрамиз. Тобеинларнинг айримлари Мадинада, Саид ибн Мусайяб, Куфада Саид ибн Жубайр кабилар, фатво беришарди ва ўз
246-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260
|